Шомуродов “махсус” терма жамоага тушди!

Спортга ихтисослашган https://sport.sky.it сайти Италия чемпионати А Сериясида энг кам вақтига эга бўлган кучли футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Бу рўйхат қишки трансферлар мавсуми олдидан яхши савиядаги ўйинчиларни ислаётган клублар учун яхши маълумотнома бўлиб хизмат қилади.

Дарвозабон: АЛЕССИО КРАНЬО

Жамоаси: Монца

Лигада ўйнаган дақиқаси: 0

Илк маротаба А Серияда йўнаётган “Монца”га катта умидлар билан келган “Кальяри” дарвозабони ички рақобатда Ли Грегориога ютқазди ва биринчи рақамни эгаллай олмади.

1555829341_cragn

Ўнг қанот ҳимоячиси: РИК КАРСДОРП

Жамоаси: Рома

Лигада ўйнаган дақиқаси: 549

Аслида нидерландиялик ҳимоячи асосий таркиб вакили эди. “Сассуоло”га қарши учрашувдаги қўпол хатосидан кейин Жозе Моуриньо ундан фойдаланмайдиган бўлди.

Марказий ҳимоячи: БРЭМ НЮТИНК

Жамоаси: Удинезе

Лигада ўйнаган дақиқаси: 383

Узоқ йиллар ҳимоя марказининг таянчи бўлган футболчи бу мавсумни шиддатли ўтказаётган Бихоль ва Перес каби ёшларга бас келолмади. Нютинкни “Монца” ва “Салернитана” ўз жамоасида кўрмоқчи.

Марказий ҳимоячи: МАРИО ЖИЛА

Жамоаси: Лацио

Лигада ўйнаган дақиқаси: 87

Ёзги трансферлар даврида “Реал”дан 6 миллион еврога олинган испан футболчисига А Серия оғирлик қилмоқда. Бош мураббий Сарри 22 ёшли футболчини асосан Европа лигасида ўйнатмоқда.

Чап қанот ҳимоячиси: МАТТЕО РУЖЕРИ

Жамоаси: Аталанта

Лигада ўйнаган дақиқаси: 112

“Салернитана”да бир мавсум ўйнаганидан кейин яна Бергамо шаҳрига қайтган ҳимоячи бош мураббий Гасперинига жамоа учун керакли ўйин эканини исботлай олмади. 20 ёшли ҳимоячи ички рақобатда ўз жамоадошларини енга олмаяпти.

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси: ШИМОН ЖУРКОВСКИ

Жамоаси: Фиорентина

Лигада ўйнаган дақиқаси: 30

Ўтган мавсум “Эмполи”нинг энг ёрқин ўйинчиларидан бўлган бу футболчи Флоренцияга қайтганидан кейин ўйин амалиётини йўқотди. “Фиорентина” уни асосан Конференциялар лигасила майдонга туширмоқда. Польшалик ярим ҳимоячини камида учта клуб ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Плеймейкер: ДИЕГО ДЕММЕ

Жамоаси: Наполи

Лигада ўйнаган дақиқаси: 20

Аввалига мавсум бошидаги жароҳат уни ўйиндан чиқарди. Лоботка майдон марказини қўлга олганидан кейин Диегога бошланғич таркибда умуман “нон” қолмади. Футболчи қишда жамоадан кетадиган бўляпти.

Чап қанот ярим ҳимоячиси: РОБЕРТО ГАЛЬЯРДИНИ

Жамоаси: Интер

Лигада ўйнаган дақиқаси: 173

Бу футболчи ҳам жамоанинг асосий таркибидаги жойини йўқотиб бўлган. Унинг миланликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Мураббийлар штаби унга имкон бермайди. Лига аутсайдерлари тажрибали ярим ҳимоячини ўз сафига чорлаяпти.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: РОБЕРТО СОРИАНО

Жамоаси: Болонья

Лигада ўйнаган дақиқаси: 637

Бу футболчи аввалги мавсумлардаги каби тезкорлик намойиш қила олмаяпти. Жамоани Тьяго Мотта қабул қилиб олганидан кейин, Робертони захирага михлаган.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: ЖЕРЕМИ БОГА

Жамоаси: Аталанта

Лигада ўйнаган дақиқаси: 74

“Сассуоло”да зўр ўйнаган Бога “Аталанта”да сўниб қолди. Қолаверса, муҳим паллада жароҳат олгани унга қимматга тушди. Богани анчадан бери “Лестер” ўз сафида кутяпти.

Ҳужумчи: ЭЛДОР ШОМУРОДОВ

Жамоаси: Рома

Лигада ўйнаган дақиқаси: 115

Жозе Моуриньо ҳужум марказини Тэмми Абрахам ва Андреа Белоттига топшириб қўйган. Айрим вазиятларда португалиялик мураббий Шомуродовга эмас, ёш футболчиларга таянмоқда. Элдорнинг келажаги “Рома”дан бошқа томонларда. Ҳужумчига бир неча клуб даъвогарлик қилмоқда. Сўнгги паллада “Торино”нинг имконияти юқори баҳоланяпти.

photo_2022-12-24_17-08-02

Трансфер мутахассислари қишки трансферлар ойнасида А Серияда айнан мана шу футболчиларнинг харидорлари кўп бўлишини таъкидламоқда.

Москва клуби ҳужумчимизни олишига нима тўсқинлик қилмоқда?

Шомуродов трансферига бир қадам қолди, бироқ “Рома” халақит қилмоқда!

Шомуродов олдида яна бир янги вариант пайдо бўлди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!