Шомуродов трансферига бир қадам қолди, бироқ “Рома” халақит қилмоқда!

Ўзбекистонлик футбол мухлисларига ҳар қанча ёқимсиз бўлмасин, Элдор Шомуродов бир ярим йил ичида ҳам “Рома”нинг асосий таркибидан муқим жой эгаллай олмади.

Жозе Моуриньо ҳамюртимизни ҳатто ўртоқлик учрашувларида ҳам атиги бир неча дақиқа ўйнатиш билан кифояланмоқда.

Шу боис, аксарият мухлису мутахассислар легионеримиз қишки трансферлар вақтида ўзига мунтазам ўйин амалиёти берадиган клубга кетиши керак, деган фикрни илгари сурмоқда.

1152a7694e4cbf91b44e037e958f7724-e1668026955428_1

Харидорлар кўп. Шомуродовда танлаш имконияти бор. Элдор “Монца”, “Специя”, “Кремонезе”, “Сампдория” каби аутсайдерлардан бўлган чорловларга эътибор қаратгани йўқ. Ҳозир ҳамюртимиз олдида “Сассуоло”, “Фиорентина”, “Торино” каби Еврокубокларга йўлланма берадиган ўринлар учун курашишга қодир клублардан ҳам таклиф турибди.

Италия матбуоти ўзбек ҳужумчиси Турин клубига ўтишни истаётгани ҳақида кўп ёзмоқда.

Элдор Шомуродов “Торино”га ўтишни истаяпти, - деб ёзди  Corriere dello Sport нашри.

Нуфузли манбалардан бири https://www.calciomercato.com сайти Турин клуби ҳам Шомуродов трансферига жиддий қизиқиш билан қараётганини таъкидлади. Манбанинг маълум қилишича, ўзбек ҳужумчиси борасида “Рома” билан ўтказилган музокараларда “Торино” спот директори Давиде Вагнати шахсан иштирок этмоқда.

Шомуродовнинг Туринга кўчиб ўтишига “Рома” қўяётган талаб тўсқинлик қилмоқда. Яна бир манба - https://www.pagineromaniste.com сайтининг ёзишича, 2021 йилнинг ёзида Элдор учун 18 миллион евро тўлаган римликлар ўйинчи трансферидан имкон қадар кўпроқ пул ишлаб олмоқчи.

Пойтахт клуби спорт директори Тьягу Пинто туринлик ҳамкасбининг ижара ва кейинчалик ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги сўровини рад этиб келмоқда. Римликлар Турин клубидан Шомуродов тўлиқ сотиб олишни  ва ҳужумчи учун 11-12 миллион евро тўлашни талаб қиляпти.

“Рома” Шомуродовни сўраган барча харидорларга худди шу шартни қўймоқда. Баъзи жамоалар бу талабни кўтара олмаслигини билиб, Шомуродов учун курашдан бироз чекинди.  

Шунга қарамай, римликларда Элдор трансфери бўйича яна бир вариант бор. Унга кўра, Тьягу Пинто “Сассуоло”дан Римга олиб келиниши керак бўлган Давиде Фраттезининг трансфери доирасида Элдор Шомуродовни клублар ўртасидаги “олди-берди”га қўшишга ҳаракат қилмоқда.

shomuro

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси  ва сардори “Женоа”дан “Рома”га кўчиб ўтганидан бери жами 48 та учрашувда майдонга тушиб, олтитадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Ўйинлар сони кўпдек кўринса-да, ҳамюртимиз уларнинг аксариятида захирадан майдонга тушиб, бир неча дақиқа ўйнаган холос.

Шомуродов олдида яна бир янги вариант пайдо бўлди!

Шомуродовга қайси жамоага ўтишни айтишди!

Шомуродов учун курашга яна бир жиддий клуб қўшилди

Ўзбек легионери Европанинг яхши чемпионатларига лойиқ!

Тезкор: “Рома” кутилмаганда Шомуродов бўйича жиддий таклифни рад этди!

Ўзбек тўпурарини Польшада кутишяпти!

Ўзбекистон терма жамоасини енгишга мажбур эмасмиз!

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!