Шомуродов: Мусобақадан аввал Остон ва Ҳусниддин билан гаплашиб олгандик
"Париж-2024" футбол мусобақасида ўз иштирокини ўтказган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичининг ўзидаёқ иштирокини якунлади. Мазкур турнирдан сўнг термамиз етакчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди:
- Таклиф учун мураббийга раҳмат. Киришиб кетишда муаммо бўлгани йўқ. Сабаби, бу йигитларни ҳаммамиз анчадан бери таниймиз.
- Мусобадан аввал Остон ва Ҳусниддин билан гаплашиб олгандик. Худо кўрсатмасин, бирор салбий натижа бўлса, танқид ва гап-сўзлар биринчи бўлиб бизга келиб тегарди. Учаламиз ҳам шуни ҳис қилган ҳолда ўйнадик.
- Барча ўйинларда жамоавий тарзда ажойиб ўйинлар ўтказдик. Бироқ яна ўша натижа борасида оқсадик.
- Катта мусобақаларга келаётганингизда албатта босим бўлади. Проффесионал футболчи доимо бунга тайёр бўлиши керак.
- Ҳа, яна "Рома"га қайтдим. Ҳозирча бирор жамоадан аниқ таклифлар йўқ.
Фикрлар