Шомуродов ўрнига майдонга тушган футболчи "Женоа"га ғалаба олиб келди

Италия А Серияси 28-турида "Женоа" "Парма" меҳмони бўлди ва иродали ғалабани (1:2) қўлга киритди.

Ўйин пармаликлар устунлигида бошланди. 16-дақиқада Грациано Пелле "қайчи" услубида гол киритиб, "Парма"ни олдинга олиб чиқди. Биринчи таймда дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Иккинчи таймда генуяликлар бош мураббийи Элдор Шомуродовни захирага олди ва унинг ўрнига Жанлука Скамаккани майдонга туширди. Аввалига 50-дақиқада Скамакка ҳисобни тенглаштирди, 70-дақиқада эса ҳужумчи жамоасига ғалаба олиб келувчи гол муаллифи бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Женоа" 28 ўйиндан сўнг 31 очко тўплаб 13-ўринга кўтарилиб олди, "Парма" эса 19 очко билан 19-поғонада қолди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Marufjon
20/03/2021 07:55
Элдор терма жамоа йиғинига келиб гол урса яна ўйини очилиб кетади худо хохласа.
Saatov Ulugbek
20/03/2021 06:14
Элдорни оиласи олдига бордими узи, кунгли яйрадимикан???? Етиш туриши нима буляпти? Бир узи хаетдан зерикиб кетмадимикан???