Шомуродов: Ўтган мавсум жуда қийналдим
Элдор Шомуродов "Рома"дан ижара асосида "Кальяри"га ўтди. Клуб уни таништирув маросимини ўтказди ва ҳужумчи журналистларнинг айрим саволларига жавоб берди. Футболчи матбуот анжуманида Жозе Моуриньо билан муносабатлари ва келаси мавсумдаги режалари ҳақда гапирди.
"Жозе Моуриньо менга доим ғалаба қозонишга ҳаракат қилишни ўргатди. Мен ундан кўп нарса ўргандим. У ҳар доим ўз олдига катта мақсадлар қўяди. Моруиньо мураббийлик қилаётган жамоаларида катта масъулиятни ҳис қиладиган инсон".
Ўтган йили мен учун жуда қийин бўлди. Ҳозир эса янги жамоамга мослашяпман. Бунда менга янги дўстларим ёрдам бермоқда".
"Раньери каби мураббийлар билан ишлай оламан. У ҳақида кўп гапириш шарт эмас. Мутахассисни қандай натижаларга эришганини кўрганман. Ишончим комилки, у менга ёрдам бера олади. Клаудио мендан таътилда қанча вақт машғулот ўтказганимни сўради. Мен "озгина" деб жавоб бердим. Тезроқ майдонга қайтишни интиқлик билан кутяпман.
Ўзимни Италияда жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Аввалига, ватанимни соғингандим. Ҳозир эса бу ер менинг иккинчи уйимдек, "Кальяри"да "Женоа"дагидек ўзимни кўрсата оламан, деб ўйлайман".
Айни пайтда Шомуродов билан тандемда ўйнаши кутилган Лападула жароҳат олган. Деярли 3 ойга сафдан чиққан ҳужумчи жамоанинг энг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. У ўтган мавсум "Кальяри" таркибида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урган ва 5 та ассист амалга оширган.
Никола Скиранинг сўзларига кўра, айни пайтда сардинияликлар 33 ёшли страйкерга ўринбосар изламоқда. Вариантлар орасида "Монца" вакили Андреа Петанья ҳам бор.
Фикрлар