Италия чемпионатида 27-тур баҳслари старт олди. Бугун кун доирасидан ўрин олган 3 та ўйин бор. Эртага биз учун аҳамиятли ҳисобланган "Рома" иштирокидаги баҳс ўтказилади.

Римликлар бу гал "Специя"га қарши майдонга тушади. Беллашув олдидан Италия нашри Жозе Моуриньо ҳужумчи Элдор Шомуродовни бошланғич таркибга киритмаслигини ёзди. Чунки ҳамюртимиз яқиндагина коронавирусдан соғайиб, сафга қайтди. Шунинг учун мураббий унинг ўзига келиб олишига бироз вақт беришни режалаштиргани маълум қилинган. Аммо иккинчи таймда захирадан майдонга тушиш эҳтимоли борлиги ҳам қайд этилган.

"Специя" - "Рома" ўйини эртага Тошкент вақти билан 22:00да бошланади. Мезбонлар айни пайт турнир жадвалида 26 очко билан 16-ўринда бормоқда. "Бўрилар" эса 41 очко жамғариб, 8-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!