Шомуродов ўйнаётган чемпионатга яна бир суперҳужумчи келади

Италия чемпионати яна бир супертўпурар билан кучайиши кутилмоқда. “Манчестер Сити”га керак бўлмай қолган Серхио Агуэрони “Ювентус” ва “Интер” ўз сафида кўришни истамоқда.

Аргентиналик ҳужумчининг амалдаги шартномаси ёзда якунланади. “Шаҳарликлар” кейинги пайтда асосий вақтини даволанишга сарфлаётган ҳужумчи билан ҳамкорликни узайтирмайдиган бўлди.

Агуэро жорий мавсумда бешта ўйинда майдонга тушди холос. Гвардиола унинг ўрнига ёш ва кучли ҳужумчи қидирмоқда. Тажрибали Агуэро ўзига тезроқ янги жамоа топишга ҳаракат қиляпти. Унга Испания чемпионатидан ҳам яхши таклифлар борлиги айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар