
Шомуродов "Рома" сафида А Сериядаги дебют голини урди
Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган "Венеция" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда. (1:2 биринчи бўлим)
Учрашувни асосий таркибда бошлаган легионеримиз Элдор Шомуродов 43-дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, ҳамюртимиз ўз номига ассист ҳам ёздирди.
Шу тариқа, ҳужумчи "бўрилар" сафида А Сериядаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам Элдордан голлар кутиб қоламиз!
Фикрлар