Шомуродов "Рома"даги кетма-кет иккинчи ўйинида гол урди (видео)

"Рома" клуби сафига бориб қўшилган легионеримиз Элдор Шомуродов навбатдаги ўртоқлик учрашувини асосий таркибда бошлади. Марокашнинг "Ража" жамоасига қарши кечган баҳсда римликлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, ҳимоячилардан қочиб кетган Шомуродов ҳисобни очди. "Бўрилар"нинг қолган голларини Манчини, Мхитарян, Керлес Перес ҳамда Борха Майораль киритди. Шунингдек, Элдор Мхитаряннинг голига ассистентлик вазифасини бажарди ва 59-дақиқада захирага олинди.

Энди Жозе Моуриньо шогирдлари 22 август куни "Фиорентина"га қарши ўйин билан А Серия янги мавсумини бошлайди.

video_2021-08-15_01-38-54

video_2021-08-15_01-38-49

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
15/08/2021 03:41
Элдордан мавсумлар оралиғида супер старт Женоа ва Рома сафида мос равишда 2+2=4гол ва 2+2=4 ассист. Шунчаки Супер Старт. Илоҳим кўз тегмасин ва бардавом бўлсин. Яшавор ўзбегимнинг супер ўғлони.
Элдоржон Олға бос,
Голлар уриш сенга мос.
&
Турсун Ғани
15/08/2021 03:34
Э раҳмат Элдор гол ва асистларинг учун. Ажойиб дебуют 2ўйин 2гол ва 2 асист супер Дебют. Энди Италия чемпионатида ҳам бардавом бўлсин Элдоргол...