Шомуродов Сон, Азмун ва Тареми каби юлдузлар билан курашмоқда (сўровнома)

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти мунтазам равишда қитъа миқёсида ҳафта футболчисини аниқлаб келади.

Tecno

Эътиборли жиҳати, ушбу жараёнда кетма-кет иккинчи бор легионеримиз иштирок этмоқда.

"Элдор Шомуродов

90 дақиқа, 1 гол, 82% паслар аниқлиги

Ўтган сафарги сўровномада иккинчи ўринни эгаллаган "Женоа" футболчиси Элдор Шомуродов А Серияда яна гол урди. Бу сафар у 7 та тўп киритилган "Лацио"га қарши драматик ўйинда чап оёқда йўллаган зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

Ўзбек юлдузи Италияда ўз ўйинини топиб бормоқда. Ҳозирги вақтга келиб, дебют мавсумда унинг ҳисобида 5 та гол мавжуд",-дея ёзиб қолдирди ОФК расмий сайти.

Ушбу сўровномада иштирок этиш орқали сиз ҳам ҳамюртимизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

https://www.the-afc.com/news/afcsection/azmoun-son-shomorudov-ji-vote-for-your-afc-international-player-of-the-week

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!