Шомуродов учун хушхабар! "Рома" ҳужумчиси Роналду билан бирга тўп тепиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" жамоаси "Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахамни ўз сафига қўшиб олиш ниятида.

"Il Messaggero" нашри тарқатган хабарга кўра, инглиз клуби 24 ёшли футболчига шартнома таклиф қилиши мумкин. 

Манкуниаликлар Криштиану Роналдуга ўринбосар қидиришни бошлаб юборган. Шунингдек, "Юнайтед" Абрахам ва Санчонинг дўстлиги мазкур трансферда роль ўйнашига умид қилмоқда. 

Хабар берилишича, римликлар манфаатли таклиф тушсагина, англиялик голеадорни қўйиб юборишга тайёр. 

Маълумки, легионеримиз Элдор Шомуродов "бўрилар" шарафини ҳимоя қилади. Англиялик футболчи клубни тарк этган тақдирда, Элдор кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Абрахам жорий мавсум барча турнирлар доирасида 23 та гол ҳамда 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!