Шомуродов учун яхши имконият. "Рома" ҳужумчиси жамоадан кетади

"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала Туркия чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Жанлука Ди Марцио хабар берди.

31 ёшли ярим ҳимоячига "Галатасарай" фаол қизиқиш билдирмоқда. Мауро Икарди мавсум охиригача хочсимон бойламлари жароҳати туфайли сафдан чиққан.

Аргентиналик футболчининг агенти Карлос Новел Истанбулда бўлиб, Туркия клуби вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Маълумотларга кўра, турк клуби футболчига 10 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

Дибала агар клубнинг ўзи уни сотиш истагини билдирмаса, қишда "Рома"ни тарк этишни истамайди. Шу билан бирга, "Галатасарай" ҳам ҳужумчининг товон пулига ортиқча пул сарфлашни хоҳламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Дибала А Серияда 13 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!