Шомуродов ва Ўрунов 4 ой дам олиши мумкин

Россия премьер-лигасининг коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган жорий 2019/20 йилги мавсуми 20 июлдан давом эттирилиши мумкин.

Россиялик журналист Сергей Егоровнинг сўзларига кўра, бу мавсумни давом эттирилиши бўйича ҳозирги кунда тахмин қилинаётган энг пессимистик вариантдир. Энг оптимистик вариантда эса мавсум 31 майдан давом эттирилиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, РПЛда ҳозирча 2 нафар ҳамюртимиз - Элдор Шомуродов (“Ростов”) ва Остон Ўрунов (“Уфа”) тўп сурмоқда. Чемпионат якунланишига эса яна 8 та тур бор.

Сўнгги маълумотларга кўра, УЕФА чемпионати муддатидан аввал якунланган мамлакат жамоаларини янги мавсумда еврокубоклардан четлатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!