Шомуродов ва Паредеснинг Римдаги саргузаштлари якунланмоқда

CHERY AUTO

Италиянинг машхур "Corriera della Sport" нашрининг маълум қилишича, "Рома" аниқ стратегияга амал қилмоқда: аввал таркибни қисқартириб, маошлар фондини енгиллаштирмоқчи, сўнгра Гасперини, Массара ва Раньери ўртасидаги муносабатлардан фойдаланиб, янги трансферларга жиддий эътибор қаратмоқчи. Клубни кейинги бўлиб ким тарк этади? Барча белгилар Шомуродов ва Паредес кетишига ишора қилмоқда.

"Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Битим 7-8 миллион евро атрофида тузилиши мумкин. Бу сумма "Рома"га 2021 йилда "Женоа"дан сотиб олинган Элдор учун сарфланган маблағни қисман қоплаш имконини беради.

Шомуродов Раньери қўл остида кутилмаганда "Рома" асосий таркибининг доимий ўйинчисига айланиб, бир қатор хорижий клублар эътиборини тортди. Бундан ташқари, 29 ёшли футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг ҳақиқий юлдузига айланиб, жамоани Жаҳон чемпионатига илк бор йўлланма олишига ҳисса қўшди. Бироқ, энди Шомуродовнинг Римдаги саргузаштлари якунига етаётганга ўхшайди. Бу унинг жамоани тарк этиши ҳақидаги дастлабки миш-мишлар эмас: қишда у "Венеция"га ўтишга яқин эди, ўтган ёз эса MLSнинг "Атланта" клубига йўл олишига бир қадам қолганди.

"Бока Хуниорс"га қайтишга яқинлашаётган Леандро Паредес ҳам тез орада клубдан кетади. Ярим ҳимоячи жамоа президенти Рикелме томонидан таклиф қилинган, бир мавсумда тахминан 2 миллион евро қийматидаги уч йиллик шартномани қабул қилди. Улар сўнгги ҳафталарда бир неча бор учрашди. Бироз муддатдан сўнг, Паредес якуний таклифга кўнди. Бир неча ой давом этган воқеа тез орада якунига етади. Бу жараён "Рома" билан шартномани узайтиришда киритилган ва фақат Буэнос-Айрес клуби учун амал қиладиган тахминан 3 миллион евролик шартномани бекор қилиш банди туфайли амалга ошади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!