Шомуродов ва унинг жамоадошлари Ростов вилояти губернатори билан учрашди

Унда клуб президенти Арташес Арутюнянц, бош мураббий Валерий Карпин ва футболчилар иштирок этишди. 

"Мулоқот норасмий руҳда кечди. Вилоят раҳбари жамоа бир пиёла чой устида жамоа аъзоларига Россия кубоги ярим финалига чиққани билан табриклади ва мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам омад тилади. Шунингдек губернатор "Ростов"нинг уй ўйинларига ташриб буюрувчи мухлислар сони кескин ортганлигини ҳам алоҳида таъкидлади", - дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган "Ростов" клуби икки ўйин натижасига кўра "Краснодар"ни мағлуб этиб, Россия кубоги ярим финалига чиққан эди.