"Шомуродов ва захира сўзлари бир маънони ифода этади"
Италия А Серияси 30-турининг марказий тўқнашувида мухлислар Рим дербисига гувоҳ бўлди.
"Рома" - "Лацио" беллашувида "бўрилар" 3:0 ҳисобида рақибни тор-мор келтирди. Элдор Шомуродов ўйинни тўлиқ захира ўриндиғида кузатди. Машҳур шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ўз "Телеграм" канали орқали легионеримиз ҳақида фикр билдирди:
"Шомуродов ва захира сўзлари бир маънони ифода этади. Рим дербисида ҳам Элдор асосий таркибда йўқ. Маурнинг қутқарувчиси охирги ўн беш дақиқаликда тушса керак".
Маълумот учун, Шомуродов сўнгги бор 4 декабрь куни "Интер"га қарши 90 дақиқа ўйнаган эди.
Фикрлар