Шомуродов янги клуби билан қачон шартнома имзолайди? (Трансфер тафсилотлари)

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг "Рома" билан хайрлашуви тобора яқинлашиб қолди. У яқин кунлар ичида клубини ўзгартириши кутилмоқда. 

Айрим Италия нашрлари берган хабарга кўра, легионеримизнинг "Болонья"га трансфери аниқ бўлиб улгурган. Ушбу жамоа Элдорни бир мавсумга ижарага оляпти. Шунингдек, шартномада мажбурий сотиб олиш банди ҳам мавжуд. 

Унга кўра, Элдор болоньяликлар таркибида 8 тадан ортиқ гол киритса, ушбу банд кучга киради. 

Шомуродовнинг трансфер баҳоси 9 миллион евро бўлиши кутилмоқда. Шартнома имзолаш жараёни душанба кунига режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!