Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда "Женоа" имкониятни бой берди

Италия А Серияси 35-туридан ўрин олган "Женоа" - "Сассуоло" учрашуви ўз якунига этди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Жакамо Распадори тезкор голи билан ҳисобни очди. Ҳимоячининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Берарди 66-дақиқада ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Ушбу голларга генуяликлар Давиде Заппакоста аниқ зарбаси эвазига бир маротаба жавоб қайтаришни уддалади.

Шу тариқа, муҳим ғалабани қўлга киритган "Сассуоло" очколари сонини 56 тага етказиб олган ҳолда, 7-ўринга кўтарилиб олди. 36 очко жамғарган "Женоа" 14-поғонада қолди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Женоа" кетма-кет иккинчи ўйинда имкониятни бой берди.

  • 90+2'

    Сўнгги сонияларни мезбонлар ҳужумда ўтказмоқда. Бироқ рақиб яхши ҳимояланяпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Заппакостанинг бу сафарги уринишидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 87'

    Ҳисобни қисқартирган генуяликлар олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 85'

    ГООООООООООООООООООЛ! Ҳисоб қисқарди!

    Давиде Заппакоста кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 84'

    Скамакканинг жарима майдони ичидан берган зарбаси дарвозага қадар ўтмади.

  • 82'

    Элдор тўпни жамоасида сақлаб қола олмади. Тўп йўқотилди.

  • 80'

    Қанча ҳаракат қилмасин, мезбонларнинг рақибга кучи етмаяпти.

  • 78'

    Доменико Берардининг жарима майдони ичидан берган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 77'

    Бир рақибини финт орқали алдаган Элдор иккинчисига тўпни олдириб қўйди.

  • 75'

    Миха Зайц ўз ўрнини Марко Пьяцага бўшатиб берди.

  • 72'

    Распадори ҳамда Траоре захирага олинди. Улар ўрнига Обианг ва Гараслин ўйинга қўшилди.

  • 71'

    Баллардини амалга оширган ўзгаришлар "Женоа" ўйинини бироз фаоллаштирди. Энди футболчилар янада кучлироқ прессинг уюштирмоқда.

  • 69'

    Кассатанинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 68'

    Маттиа Дестро, Валон Бехрами ва Горан Пандев ўрнига Жанлука Скамакка, Франческо Кассата ҳамда Николо Ровелла ўйинга қўшилди.

  • 66'

    ГОЛ. Меҳмонлар ҳисобдаги фарқни оширди.

    Масьеллонинг қўпол хатосидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Берарди дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 65'

    Дестронинг узатмасидан кейин тўпга шерикларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 63'

    Катта устунлик генуяликлар томонда бўлиб турибди. Меҳмонлар қарши ҳужумларга таянмоқда.

  • 61'

    Баллардини шогирдлари эрта прессинг ташкил этмоқда.

  • 60'

    Шомуродов жарима майдони ичидаги Дестрога тўп оширди. Маттиа тўпга ета олмади.

  • 58'

    Элдорнинг узатмасидан кейин Пандев тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 57'

    Жанмарко Феррарининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 55'

    Миха Зайцнинг стандартдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 54'

    Шомуродовга нисбатан жарима майдони олдида қоида бузилди. Элдор жамоаси учун ажойиб стандарт ишлаб берди.

  • 52'

    Майдон эгалари кетма-кет ҳужум уюштиришда давом этмоқда. Бу сафар тўп тўсиндан қайтди.

  • 51'

    "Грифонлар" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 50'

    Иккинчи бўлимда мезбонлар тўпни назорат қилишга уринмоқда.

  • 48'

    Локателлининг стандартдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 47'

    Элдор дарҳол фаоллик кўрсата бошлади. Бироқ унинг узатмасини Дестро қабул қила олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Элдор Шомурдов майдонга тушди! У Паоло Гильонени алмаштирди.

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Гольданига бурчакдан етказиб берилган тўпга ноаниқ зарба йўллади.

  • 45+1'

    Берардининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Перин эгаллаб олди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Зайц ҳужумда қоида бузди. Меҳмонлар посбони эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 42'

    Бўлим сўнгида генуяликлар бироз прессингга урғу бермоқда.

  • 40'

    Узоқ масофадан берилган зарбани Перин бартараф этди.

  • 39'

    Пас беришни пайсалга солган Заппакоста тўпни йўқотди.

  • 37'

    Дестро рақибига нисбатан бироз қўпол ўйнади. Кирикешга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 34'

    Ўйин "Сассуоло"нинг ҳужумлари остида давом этмоқда. "Женоа" қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўряпти.

  • 31'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Берарди ета олмади.

  • 29'

    ЙЎҚ! Ҳакам ВАРни кўриб, голни бекор қилди. Дестро тўпни олиб қўйиш жараёнида қоида бузган бўлиб чиқди.

  • 28'

    ГОООООООООООООЛ! Ҳисоб тенглашди!

    Дестронинг узатмасидан кейин Зайц дарвозани ишғол этди.

  • 25'

    Ўйин майдон марказга кўчди.

  • 22'

    Жарима майдони ичида Пандев йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 20'

    Тўлиқ устунлик меҳмонлар томонда бўлиб турибди.

  • 17'

    Берардининг кучли зарбасидан кейин Перин сейв ижро этди.

  • 16'

    Ҳисобни очган "Сассуоло" футболчилари фаолликни давом эттиришга ҳаракат қиляпти.

  • 14'

    ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Марказда пайдо бўлган бўшлиқдан Распадори унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол этди.

  • 12'

    Тўп назорати майдон эгалари томонга ўтди.

  • 10'

    Кристиан Сапатанинг олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Яхши чиққан зарбани дарвозабон қайтарди.

  • 9'

    Генуяликлар илк бор олдинга ўтди. Заппакостанинг зарбасини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 8'

    Меҳмонлар жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 6'

    "Сассуоло" футболчилари майда паслар билан тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 4'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Сапата ўз дарвозасига киритиб юборишига бир баҳя қолди. Перин жамоасини голдан қутқариб қолди.

  • 3'

    Меҳмонлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти. Улар дастлабки дақиқалардан нисбатан фаолроқ.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ҳозирча, улар орасида Шомуродов йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!