Шомуродовдан гол еган дарвозабон ўз ўрнини энг қиммат посбонга бўшатиб беради
“Челси”даги ўрнини йўқотган дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа Аррисабалага фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
Испаниялик голкиперга “Лацио” харидор бўлмоқда. Римликларнинг асосий дарвозабони Пепе Рейна август ойида 39 ёшни қарши олади.
Улкан тажрибага эга бўлган Пепе Рейна жорий мавсумда “Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ажойиб зарбасини қайтара олмагани ҳам ҳали мухлисларнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.
“Лацио” 26 ёшли Кепани кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида ўйнатмоқчи .
Рейна ўз фаолияти давомида “Наполи”, “Ливерпуль”, “Бавария”, “Милан”, “Астон Вилла” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Бу йилдан эътиборан, “Лацио” дарвозасини қўриқламоқда.
Фикрлар