Шомуродовни шахсан танийдиган Моуриньо Элдор билан Италияда учрашиши мумкин!

Жозе Моуриньо барча мураббийлар орасида ўзига хослиги билан ажралиб туради. Португалиялик мутахассис футболчи сифатида эътирофга арзийдиган ҳеч қандай натижага эришмаган. Профессионал фаолияти ҳам атиги олти йил давом этиб, бу даврда тўртта жамоада ўйнаган холос. Бу жамоалардан фақатгина “Руи Ави” ва “Белененсеш”ни асосан Португалия чемпионатига қизиқадиган ва уни кузатиб борадиган мухлислар билади холос.

Лекин мураббийлик борасида Моуриньонинг омади чопган. 1994 йили англиялик машҳур футболчи ва мураббий сэр Бобби Робсон “Порту”га бош мураббий этиб тайинланганида, инглиз тилини биладиган Жозени ўзига ёрдамчи мураббий ва таржимон қилиб олганида Моуриньонинг бошига бахт қуши қўнган эди.

04

Сэр Бобби Робсон икки йилдан кейин “Барселона” бош мураббийи бўлди, ёрдамчиси ва таржимони Моуриньони ҳам Каталонияга таклиф қилди. Кейинроқ, англиялик мураббийнинг ўрнини эгаллаган Луи ван Гал ҳам Жозени ўзига ёрдамчи қилиб олиб қолди ва иккинчи даражали турнирларда жамоани бошқаришига рухсат берди.

Қимматли тажриба тўплаган Моуриньо 2000 йилда “Бенфика”ни қабул қилди ва мустақил тарзда иш бошлади. Унинг Лиссабон клуби раҳбариятидан ўз ишига аралашмасликни талаб қилиши, уч ярим ой деганда истеъфога чиқарилиши билан якунланди.

Ҳеч ким танимайдиган мураббий “Порту”ни бошқарган даврда Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанидан кейин машҳур бўлиб кетди. Европанинг гранд клублари унинг харидорига айланди.
Ўз характерига эга мураббий шундан бери фақат олдига юксак мақсадларни қўйган гранд клубларда ишлаб келмоқда. Моуриньо “Челси”да икки марта, шунингдек, “Интер”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм”да бош мураббий бўлди. “Порту” билан қўлга киритилган ютуқлари қаторига уч марта Англия, икки марта Италия чемпионлиги ва Чемпионлар лигаси бош соврини, Испания чемпионати ғолиблиги ва миллий ҳамда халқаро миқёсдаги турли кубок ва Суперкубокларни қўшиб қўйди.

Лекин бир жиҳат борки, у қайси жамоада ишламасин, ўзининг инжиқ характери туфайли клуб раҳбарияти, ходимлари ва футболчилар билан келиша олмай қолиши одатий ҳол. У жамоанинг юлдузлари бошқалар олдида изза қилишни хуш кўради. Қатор машҳур футболчиларни захирага михлаб қўйгани бор гап. Шу билан бирга, ҳеч ким ишонмаган ўйинчиларни юлдузга ҳам айлантириб юбориши мумкин.

detail_8b0e54c751d0983cdb051f22296ff4ab_1

Хуллас, “Тоттенхэм”ни чемпион қилиши ёки камида Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқиши кутилган Моуриньо ўз шогирдлари билан келишмовчиликларга киришиб кетди, ички муҳит бузилди ва жамоа жорий мавсумда ўз олдига қўйилган мақсадларидан чалғиб кетди. Клуб раҳбарияти норозилигини Жозе Моуриньо учун кутилмаган бир пайтда уни истеъфога чиқариш билан намойиш қилди.

Мана, Жозе яна ишсиз. Лекин унга таклифлар кўпайиб бормоқда. Хусусан, “Ювентус”нинг қарийб ўн йиллик гегемониясига барҳам берган ва жорий мавсумда Италия чемпионлигига яқин турган “Интер” клуби раҳбарияти трансферлар борасидаги келишмовчиликлар туфайли амалдаги бош мураббий Антонио Конте ўрнига айнан Жозе Моуриньони олиб келмоқчи.

Португалиялик мураббий 2008-2010 йиллар давомида миланликларни бошқарган ва унинг қўл остида жамоа бешта ютуқ – икки марта скудеттони, бир мартадан Италия кубоги ва Суперкубоги, Европа Чемпионлар лигасининг бош совринини қўлга киритган.

mourino_2

Биз учун қизиқ томони эса, Моуриньо А Серияга келадиган бўлса, ўзи яхши танийдиган Элдор Шомуродовнинг ўйинларини бевосита кузатиши мумкин бўлади. (Эҳтимоли жуда кам бўлса ҳам, балки ёнига чақиришини кутамиз).

Элдор Шомуродов журналистларга берган интервьюсида машҳур мураббий билан қандай танишганини айтиб берганди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган Самвел Бабаян таниқли спорт менежери Герман Ткаченкога менинг ўйинимни кўришни таклиф қилган. Герман ўйинга келди, баҳсдан сўнг, учрашдик, гаплашдик. Ткаченко менга учрашувга Моуриньо келишини айтмаганди. Сюрприз бўлди. Биз стол атрофида ўтирган эдик. Моуриньо кириб келди. Аввалига ишонмадим, кейин саломлашдик ва бироз гаплашдик. Ткаченко мени Осиё чемпионатида ўйнаганимни ва гол урганимни айтди. Моуриньо эса, буларнинг барини билар экан, - деган эди Элдор Шомуродов.

xWai7nVUoQmed4fzDKfPQ3beFNkAW9_normal

Хуллас, Италияда эски танишларнинг янги учрашуви рўй бериши мумкин. Бунинг учун Моуриньо А Серияга қайтиши, Шомуродов эса ўз голлари билан рақиб жамоаларнинг ҳам эътиборида туриши лозим.

Улар Шомуродовдан ўрнак олсин!

О, Элдор, сен жуда тезкор экансан!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Marufjon
27/04/2021 06:15
Яхши ният