Шомуродовнинг агенти: Элдорнинг А Серияда ўйнаши мўъжиза эмас

Элдор Шомуродовнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган ва унинг “Ростов” ва “Женоа”га трансферларини амалга оширган “ProSports Management” консалтинг компанияси президенти Герман Ткаченко ҳамюртимиз ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"А Серияда ўзбек футболчисининг ўйнаши бу мўъжизами? Бу мўъжиза эмас, балки катта меҳнат. Биз у билан шартнома имзолаганимизда, Европада ўйнамочи эканлигини ўзи унча яхши билмайдиган рус тилида тушунтирган эди. 

2019 йилги Осиё кубогида кўрсатган ишончли ўйинларидан сўнг, молиявий жиҳатдан яхши бўлган Қатар ва Хитойдан таклифлар бўлган эди. Лекин биз кучлироқ чемпионатга қадам қўядиган стратегияни танладик", - деди Ткаченко "Nobel" YouTube канали эфирида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)