Шомуродовнинг Эронга қарши ўйини Европада қандай баҳоланди?
2026 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичининг марказий учрашувида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Ҳар икки терма жамоа сафида Европа майдонларида ўйнаган ва ҳозир ҳам фаолиятини давом эттираётган чарм тўп усталари борлиги “кўҳна қитъа” экспертларининг эътиборини Тошкентдаги учрашувга қаратди.
Хусусан, Италия нашрлари “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ўйини бўйича ўз изоҳларини мухлислар эътиборига ҳавола этди.
SPORTS.UZ портали хориж сайтларининг Ўзбекистон – Эрон ўртасидаги баҳсга оид маълумотларини келтиришга қарор қилди.
Жаҳон чемпионатининг Осиё минтақасидаги саралаш босқичининг учинчи турида Ўзбекистон ва Эрон футболчилар ўзаро куч синашди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовни сарадаш гуруҳидаги энг кучли рақобатчига қарши учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонга туширди. Унга сардорлик боғичи ҳам ишониб топширилди.
Шомуродов бутун учрашув давомида ўйин динамикасига таъчир ўтказган бўлса-да, беллашувда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.
Ўзбекистон футболчилари 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турнири доирасида Эрон терма жамоаси билан куч синашди.
Рим клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга гол уриши учун 90 дақиқа ҳам етмади.
Ўзбеклар эронликлар билан бирга жаҳон чемпионатининг Осиё минтақасидаги саралаш гуруҳида пешқадамликни ушлаб турибди. Элдор Шомуродов сардор сифатида ўйнаган пешқадамлар тўқнашувида ҳисоб очилмади.
Тошкентдаги Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашувда Италия чемпионати вакиллари – Элдор Шомуродов ва Меҳди Тареми ўзаро рақобатлашди. Ўйинда “Рома” ҳужумчиси ҳам, “Интер” вакили ҳам тўлиқ ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
Жаҳон чемпионатига чиқиш учун Осиё футбол конфедерация ташкил қилган саралаш мусобақасининг учинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Эрон баҳсида ҳисоб очилмади.
“Рома”нинг собиқ футболчиси Сардор Азмун ва Римнинг ҳозирги ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўзаро тўқнашди.
Элдор 90 дақиқа ва тўхталишларга қўшиб берилган қўшимча 12 дақиқани ҳам майдонда ўтказди. Ҳозир Қатар чемпионатига кўчиб ўтган Сардор Азмун 79-дақиқада захирага олинди. Учрашувда “Интер” форварди Меҳди Терими ҳам қатнашди.
Энди Элдор Шомуродов ва Меҳди Тареми А Сериянинг навбатдаги турида “Интер” ва “Рома” ўртасидаги баҳсида кўришади.
Ҳозирча, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари саралаш гуруҳида еттидан очко билан пешқадам бўлиб турибди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичидаги навбатдаги учрашувини 15 октябрь куни Тошкентда Бирлашган Араб Амирликлари футболчиларига қарши ўтказади.
Фикрлар