Шомуродовнинг голи "Рома"да энг зўр деб топилиши мумкин
"Рома" клуби ўзининг инстаграм саҳифасида январь ойининг энг яхши голини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказмоқда. Қувонарлиси, ушбу голлар орасида Элдор Шомуродов ижросида киритилган гол ҳам бор.
Голга ушбу ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов жорий мавсум А Серияда 18 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Италия кубогида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Фикрлар