Шомуродовнинг ҳаракатлари Абрахамники билан бир хил баҳоланди (Фото)

А Серия 36-турида "Фиорентина" - "Рома" баҳси ўтказилди. Учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Гонсалес 5-дақиқада ҳисобни очди. 11-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Бонавентура ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов беллашувнинг охирги сонияларидагина майдонда ҳаракат қилди.

Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com нашри футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолади. "Бўрилар" сафидаги энг юқори балл Крис Смоллинг ва Брайан Кристанте - 6.5. Эътиборлиси, 90 дақиқа ҳаракат қилган Тэмми Абрахам майдонда қисқа вақт тўп тепган Шомуродов билан бир хил 6 баллга лойиқ кўрилди. 

photo_2022-05-10_12-24-38

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!