Шомуродовнинг жамоадоши "Челси"га кетди

"Ростов" клубининг ўтган йил ёзда "Челси"дан ижарага олган эквадорлик футболчиси Хосимар Кинтер яна АПЛга қайтиб кетди.

Маълумот учун, 2017 йил ёзда ростовликлар сафига келиб қўшилган 20 ёшли футболчи жорий мавсум Россия премьер-лигасининг бирорта учрашувида ҳам майдонга тушмади. У бор йўғи 3 марта "Ростов"нинг ёшлар жамоасида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, "Ростов" сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!