Шомуродовнинг нархи пасайди (фото)

"Transfermarkt" портали Италия А Сериясида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини янгилади.

Айни пайт чемпионат доирасида ўйнаётган энг қиммат футболчи "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау ҳисобланади. Унинг нархи 85 миллион еврога баҳоланган. Кучли учликдан Душан Влахович (80 миллион евро) ва Лаутаро Мартинес каби футболчилар ҳам жой олган.

Эътиборли томони шундаки, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг нархи пастлаган.  Легионеримиз олдин "Transfermarkt" томонидан 8 миллион еврога баҳоланаётган эди. Янгиланган рўйхатда эса унинг нархи 7 миллион евро этиб белгиланаган. 

шшо

МДҲ давлатлари орасидан Руслан Малиновский, Генрих Мхитарян ва Виктор Коваленко каби футболчиларнинг ҳам трансфер нархида пасайиш бўлган.

2022/23 йилги мавсумда Шомуродов “Рома”нинг барча турнирлар доирасидаги 8 та учрашувида қатнашиб, 1 гол муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!