Шомуродовнинг рақобатчисини Моуриньо қишда "Тоттенхэм"га олиб кетмоқчи эди. Аммо...
"Зенит" клуби ҳужумчиси Артём Дзюба январда чиндан ҳам "Тоттенхэм"га кўчиб ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда “Локомотив”нинг собиқ бош директори Илья Геркус гапириб берди.
“Бу ёлғон эмаслигини мен билардим. Мен бу иш билан шуғулланган одам, яъни уни агентини танийман. Моуриньо Дзюбани ўз жамоасида кўришни хоҳлаганини ҳам биламан. Моуриньо Дзюбанинг қанақалигини яхши билади. У жаҳон чемпионати пайтида “Russia Today”да шарҳловчилик қилди ва Россия терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни ҳам шарҳлади. У Россия терма жамоаси таркибини жуда яхши билади, деб ўйлайман.
Моуриньога нега айнан Дзюба керак? Гол уриш ва ғалаба қозониш учун. Нега трансфер амалга ошмади? Чунки, у “Зенит”га керак эди. “Зенит” совринлар ютмоқчи. Қандай қилиб Дзюбасиз буни амалга ошириш мумкин? Ҳеч қанақасига. Бундай футболчи ўзимизга ҳам керак”, - дейди Геркус.
Дзюба жорий мавсум Россия премьер-лигасида 13 та гол урган ҳолда тўпурарлик пойгасида пешқадам бўлиб турибди. 11 та гол урган “Ростов”даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса 2-ўринда бормоқда.
Фикрлар