
Шомуродовнинг "Рома"даги шериги Испанияга қайтиши мумкин
Украиналик ҳужумчи Артём Довбик "Рома"ни тарк этиб, Испанияга қайтиши мумкин.
Инсайдер Саша Таволерининг хабар беришича, 28 ёшли футболчига "Вильярреал" қизиқиш билдирмоқда. Томонлар аллақачон музокараларни бошлаган.
"Сариқ сув ости кемаси" лақабли клуб украиналик ҳужумчини сотиб олиш имконияти билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Довбикнинг ўзи янги клубга ўтишга тайёр.
2024-2025 йилги мавсумда украиналик футболчи Рим жамоасининг 45 та ўйинида иштирок этган. Ҳужумчи 17 та гол уриб, тўртта голли узатмани амалга оширган. Ҳужумчи Трансфермаркт томонидан 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар