Шомуродовнинг собиқ жамоадоши футболчилик фаолиятини якунлади

  • 22 сентябрь, 2022, 23:32
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Македониялик футболчи Горан Пандев 39 ёшида фаолиятини якунлади. Пандев ўз қарорини ижтимоий тармоқдаги саҳифадари орқали маълум қилди.

Tecno

Горан фаолиятининг асосий қисмини А Серияда ўтказган бўлиб, "Интер", "Лацио", "Наполи", "Женоа" ва бошқа клубларда ўйнаган. Пандевнинг охирги клуби "Парма" бўлди.

Горан "Интер" билан беш карра Италия кубоги, Италия чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади.

Пандев Шимолий Македония терма жамоаси сафида 122 та ўйин ўтказиб, 38 та гол билан жамоанинг тўпурари ҳисобланади. Қолаверса, у Шимолий Македония терма жамоасининг Европа чемпионатидаги илк голи муаллифи. Маълумот ўрнида, Элдор Шомуродов ва Пандев "Женоа" сафида бирга тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alisher Kamalov
23/09/2022 01:03
Маколани каранг Шомуродовни жамоадоши Пандев деб езавер. Пандевни Спорт.уз сайтингдан кура таниганлар куп