
Ўткир Юсуповнинг бу “иши”ни ҳеч ким унутмайди!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика ҳамкорликда мезбонлик қиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатига йўлланма олиб, тарихий натижа қайд этди.
Айни пайтда экспертлар терма жамоанинг ўйинлари, кўрсаткичлари, натижаларини таҳлил қилиш билан банд. Бу жараёнда мухлисларни хурсанд қиладиган маълумотлар ҳам чиқяпти.
Хусусан, Осиё минтақаси саралаш турнирининг учинчи босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ҳеч қайси ҳамкасби уддалай олмаган кўрсаткични қайд этди.
Миллий жамоамиз бу босқичда “А” гуруҳида иштирок этди. Уй-сафар тизимида жами ўнта учрашув ўтказиб, олтита ғалаба, учта дуранг, битта мағлубият билан 21 очко жамғарди ва саралаш турнирини иккинчи ўринда якунлади.
Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бешта учрашувнинг ҳеч бирида рақибларимиз – Эрон, Шимолий Корея, Қирғизистон, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари футболчилари терма жамоамиз дарвозасига йўл топа олмади.
Учта гуруҳдаги 17 та мамлакат терма жамоасидан ҳеч бирига бештадан ўтказилган уй учрашувларида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишни уддалай олмаган.
Таъкидлаш лозимки, терма жамоамизнинг асосий посбони Ўткир Юсупов Тошкентдаги бешта ўйиндан ташқари, сафарда Бирлашган Араб Амирликлари ва Шимолий Кореяна қарши ўтказилган яна иккита беллашувни ҳам “қуруқ” ўтказган.
Учинчи босқичда Ўзбекистон ўнта баҳсда 14 та гол уриб, ўз дарвозасидан еттита тўп олиб чиқди. Терма жамоамиз бу босқичда ўз гуруҳида энг кам тўп ўтказди.
Минтақавий саралаш турнирининг учинчи босқичида иштирок этган терма жамоалар орасида энг кам гол ўтказгани Япония бўлди. Кунчиқар юрт вакиллари ўнта учрашувда ўз дарвозасидан атиги уч бор тўп олиб чиқди.
Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Австралия терма жамоалари дарвозалари рақиблар томонидан етти маротабадан ишғол қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиалга йўлланма олишида саралаш учрашувларида бир нечта хавфли зарбалар, ҳатто пенальтиларни қайтарган Ўткир Юсуповнинг ҳам ҳиссаси жуда катта бўлди.
34 ёшли дарвозабон “Машъал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Юсупов фаолиятининг катта қисмини Ўзбекистон юқори дивизионида ўтказиб, “Насаф”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” жамоаларида ҳам ўйнаган.
2024 йилнинг июлида ўзбекистонлик голкиперни Эроннинг кучли клубларидан “Фулад” ўз таркибига қўшиб олди. Якунланган мавсумда Ўткир Юсупов Эрон чемпионатида 29 та учрашувда майдонга тушди ва шулардан 12 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ўткир Юсуповнинг “Фулад” клуби билан тузган шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгилаб қўйилган.
Шомуродов “бомба” трансфер бўлади! Европанинг машҳур лигасида Элдорни кутишяпти
Уларни эслаб қолинг! Машҳур агент қайси ўзбек футболчиларига эътибор қаратишни айтди
АҚШда Ҳусановдан “сенсация” кутишяпти!
Ҳусанов Шомуродовни “тахт”дан ағдарди!
Файзуллаев Англия клуби нишонида!
Машҳур легионеримиз жамоасини ўзгартиради!
Роналду Машариповга: Нима, сен Мессининг мухлисимисан?!
Файзуллаев: Скаутлар аргентиналик ҳимоячини кўргани келиб, Ҳусановни олиб кетишди
Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...
Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!
Фикрлар