
Шон О'Мэллининг мураббийи: "Хамзат Чимаев — тарихдаги энг қўрқинчли ўрта вазн чемпиони"
UFC собиқ чемпиони Шон О'Мэллининг мураббийи Тим Уэлч ўрта вазн тоифасидаги янги чемпион Хамзат Чимаев ҳақида гапирди.
“Хамзат жанг бошлангач атиги беш сонияда тейкдаунни амалга оширди, иккинчи раундда эса 10 сония ичида дю Плессининг устига чиқиб олиб, уни бутунлай йўқ қилди. Чимаев — тарихдаги энг қўрқинчли ўрта вазн чемпиони. Ҳеч ким у билан жанг қилишни истамайди”, — деди Уэлч ўзининг "You Tubе" каналида.
Маълумот учун, айни пайтда 31 ёшли Чимаев 2020 йилда UFC да дебют қилган. Ҳозирга қадар у мазкур промоушенда 9 та баҳсда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Фикрлар