Шон Стриклендда пул васвасаси бошланганга ўхшайди!
Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Шон Стрикленд (28-5) ўзининг ҳозирги мақомидан имкон қадар яхшироқ фойдаланмоқчи. У кўпроқ пуллик жангларини ўтказиш ниятида...
“Ҳамма мендан ким билан жанг қилишимни сўрайди. Менга барибир, мен фақат пул ишламоқчиман. Менга кўпроқ пул олиб келадиган одамни беринг.Зерикарли жангчилар билан жанг қилишни хоҳламайман. Менга яхши пул ишлаш имкониятини беринг”, - дея Стрикленд сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sportskeeda нашри.
Эслатиб ўтамиз, 10 сентабрь куни “UFC 293” турнирида Стрикленд Исроил Aдесаньяни (24-3) очколар бўйича мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.
Фикрлар