Шониғматжон Шофайзиев жуфтлик баҳсларида финалга чиқди
Ads
Покистоннинг Исломобод шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида Шониғматжон Шофайзиев сербиялик Дарко Яндрич билан ярим финал баҳсида кортга чиқди.
 
Шофайзиев ва Яндрич тандеми финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда россиялик Антон Чехов ва германиялик Кай Вехнелтга қарши кортга чиқди ва 4:6, 6:4, 10-5 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа финалга йўл олган Шониғматжон ва Дарко финалда кореялик Чеонг Ею Ким ва япониялик Рио Ногучи билан рақобатлашадиган бўлди.