"Шўртан" энди янгича тизимда ишлайди

“Шўртан"  футбол клуби ўз тарихида илк маротоба янгича тизимда ишлаш бўйича қарор қабул қилди.

Тизимга асосан, “Шўртан” футбол клуби академиясига ёш тоифаси бўйича иқтидорли футболчиларни ҳамда ёш истеъдодларни қидириб топиш ва уларни академияга жалб қилиш ишлари бошланганини эълон қилганди.

Шу боис, “Шўртан” раҳбарияти томонидан клуб академияси тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

шўртан2

Йиғилишда клуб раҳбарлари ҳамда мураббийлар штаби вакиллари иштирок этишди. Мазкур йиғилишдан мақсад, “Шўртан” келажаги ҳисобланадиган ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитларни ота-оналарга намойиш қилиш эди.

“Оқ бўрилар” академияси тарбиланувчилари ЎФА томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда иштирок этиши натижасида ўз маҳоратларини ошириб боришлари ва профессионал футболга тайёрлаб боришлари айтиб ўтилди.

Яна бир жиҳати шундаки, "Шўртан" футбол академиясини тамомлаган битирувчиларга гувоҳнома берилади.

Қолаверса, академия тарбиланувчилари мунтазам равишда ётоқхона, спорт либослари, иссиқ овқат ва футболчи учун керакли бўлган барча эҳтиёжлар билан таъминланади.

шўртан1

Шундан сўнг, йиғилишга ташриф буюрган тарбияланувчиларнинг ота-оналари учун академияда ўзига хос "экскурсия" ташкил этилди ва уларга ётоқхона, ошхона, машғулот майдонлари таништирилди.

“Шўртан” футбол клубининг мақсади нафақат Ўзбекистон футболи учун, балки, келажакда Осиё ва Европа майдонлари учун тажрибали футболчиларни етказиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларини мунтазам равишда футболчилар билан таъминлаб туриш эканлиги билдирилди.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!