“Шўртан”да Асрор Алиқуловга ким ёрдам беради?

Воҳа футболида ўзининг меҳнатсеварлиги билан ҳурмат қозонган собиқ футболчи – Ботир Қодирқулов эндиликда “Шўртан” жамоасида бош мураббий Асрор Алиқуловга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашади.

Ёдингизда бўлса, ўтган мавсум биринчи даврасида Қодирқулов Ихтиёр Каримовга ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борганди, кейинчалик  жамоада  раҳбарият алмашувидан сўнг, мураббийлар штаби ўзгартилган эди. Шунда,  мураббийлар орасида Ботир Қодирқулов ҳам жамоани тарк этди.

Ўтган йил ёш мураббий октябр ойида Қарши шаҳрида “Б” тоифасида мурраббийлик курсида таҳсил олди. 

Фахриддин Чориев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!