Шота Арвеладзе: Август "Пахтакор" учун фантастик ўтди

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Coca Cola Суперлигада август ойининг энг яхши мураббийи, деб топилганидан хабарингиз бор. Грузиялик мутахассис қўл остида "шерлар" ўтган ой барча беллашувларда ғалабага эришди. Бу ҳақда унинг ўзи "Instagram" саҳифаси орқали шундай деди:

"Биз фантастик бир ойни ўтказдик. 4 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урдик ва ўз дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиқдик. Бу клубимизда фаолият олиб бораётган ҳар бир инсоннинг ютуғи".

photo_2020-09-09_13-06-53

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
10/09/2020 11:34
Сентябр ойи канака бохона топсанг боллада айб юк хамма обховода димасанг яхши буларди ''"хд..