Шота Арвеладзе: Барчага ўз ўйинимизни кўрсатадиган вақт келди
Ads

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин олдидан "шерлар" устози Шота Арвеладзе клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдирди.

"Суперлигада энди ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Эртанги беллашувда рақибдан жиддий қаршилик кутмоқдамиз. Жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, биз чемпионатга жуда яхши ҳозирлик кўрганимизга аминман.

Барчага ўз ўйинимизни кўрсатадиган пайт келди. Биз мухлислар учун чиройли футбол тақдим этишга уринамиз", - деб таъкидлади Шота Юстинович.