Шота Арвеладзе: Гуруҳ босқичида кучсиз жамоа бўлмайди
Ads

Бугун 2018 йилги Осиё Чемпионлар лигасига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра Тошкентнинг “Пахтакор” клуби мусобақани Қатарда, аниқроғи маҳаллий “Ал-Гарафа” жамоасига қарши плей-офф босқичиддан бошлайдиган бўлди.

“Шерлар” ушбу ўйинда мувафффақият қозонган тақдирда “Ал-Жазира” (БАА), “Ал-Ахли” (Саудия Арабистони) ва “Тракторсози” (Эрон)лар билан бир гуруҳдан ўрин олиши маъулм бўлди. Қуръа натижалари борасида “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бизни дастлаб "Ал-Гарафа"га қарши ўтадиган муҳим ўйин кутмоқда ва бор эътиборимиз ушбу беллашувга қаратилади. Гуруҳ босқичида эса кучсиз жамоа бўлмаслиги маълум. Барча гуруҳларда кучли жамоалар тўпланган. Қатарда мавсум қизиб бормоқда ва бу уларда ўйин амалиёти билан боғлиқ муаммо йўқлигини билдиради.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган "Локомотив" ва "Насаф"га турнирда омад тилайман”, - деб таъкидлади Шота Юстинович.