Шота Арвеладзе "Краснодар" клубидан тушган таклиф бўйича ўз муносабатини билдирди

"Пахтакор" клубининг собиқ устози Шота Арвеладзе "Краснодар"да ишлаш унинг учун қизиқ бўлишини айтди.

- Бундай жамоада ишлаш мен учун қизиқ бўларди, "Краснодар" - яхши клуб. Аввалроқ менга таклиф билан чиқилганди, аммо ҳозир бундай эмас, - деди Арвеладзе.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина "Краснодар" клуби раҳбарияти бош мураббий  Виктор Гончаренкони лавозимидан озод қилди. Унинг ўрнига Шота Арвеладзе номзоди илгари сурилаётганди.

Олдинроқ грузиялик мутахассиснинг ўзи Англия клуби билан шартнома имзолаш арафасида эканлигини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!