Шота Арвеладзе: "Локомотив" билан орадаги фарқ бу қадар ошиб кетишини кутмаган эдим

"Йигитларга ажойиб ўйин ва ғалаба учун раҳмат айтаман. Улар жуда яхши ҳаракат қилишди, кўплаб вазиятлар яратишди. Баҳсни тўлиқ назорат қилдик. Эртанги бўлиб ўтадиган тадбирлардан олдин ҳаммаси яхши бўлишини хоҳлагандим. 11 август куни 1979 йилги жамоани чин юракдан, меҳр билан ёдга оламиз.

Олдинда бизни ҳали кўплаб ўйинлар кутмоқда. 10 учрашув ва 30 очко ўйналади. Шу сабабли хотиржамликка берилмаймиз. Йирик ғалабалар ишончни орттиради, аммо бу бўшаштирмайди. Ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиблик учун курашишни истаймиз. "Локомотив" билан орадаги фарқ бунчалик ошиб кетишини кутмагандим. Уларда яхши таркиб бор, аммо баъзида футболда ишларинг ўхшамайди", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
11/08/2019 07:53
Гап йук хавас килдим пахтакор сабр сабр таги рохат деб шуни айтишарканда БИЗНИ навбахор така мойлов кетмас экан хе уша йейверади( навбахор)
&
BBS UZB
11/08/2019 14:28
Kechagi Surxon-Lokomotiv o'yinidan total.ni hidi kelyapti. Babayan maymunzoda
Низомтой Эргашев
11/08/2019 09:12
Бабаян олдингидака пул билан хал киворман деб уйлаганди
Абдусамат Жураев
11/08/2019 07:57
НАВБАХОР МУХЛИСЛАРИГА ХАЙИТЛИК КИЛИБ ХОКИМ БУВА ТАКА МОЙЛОВ БАБАНИ УГАЙ УКАСИНИ ХАЙДАБ БЕРИНГ БИЗ МУХЛИСЛАРГА КАТТА ХАЙИТЛИК БУЛАРДИ
11/08/2019 08:01
Навбахорни синдирди лекин бу мурабийларинг шунча пул хавога кетяпди
Murod Panjiev
11/08/2019 07:59
Хали вакт олдинда бир кун келиб пахтакорни пули тугаса курамиз ушанда холингни бу кунларни факат сабр билан кутамиз узбни энг кучли уйинчиларини йигиб олиб бунча мактанасан грузинбек