Шота Арвеладзе: "Насаф" билан ўйнаш ҳамиша ёқимли

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Pepsi Суперлига 11-турида "Насаф"га қарши ўтадиган учрашув тўғрисида фикрларини билдирди. Бу ҳақда Тошкент клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

""Насаф" билан ўйнаш ҳамиша ёқимли. Бу клубни жуда ҳурмат қиламан. Стадион жуда яхши ва ишқибозлар супер футбол учун ажойиб муҳитни юзага келтиришади. Бу ерда яратилган шароитлар ҳам жуда яхши.

Биз ҳар бир беллашувда ғалаба учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Бу йўлда бор кучимизни беришга ҳаракат қиламиз", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!