Шота Арвеладзе "Персеполис"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич дастлабки турида "Персеполис" меҳмони бўлган "Пахтакор" 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “шерлар” устози Шота Арвеладзе ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи навбатда ажойиб муҳит билан табриклайман. Улар жудаям яхши муҳит ҳосил қилишди. Бир ўйинга 50 минг мухлис келиши зўр. Биз қийин ўйин кутгандик. Улар стандарт вазият ва узун паслар орқали ўйнашади. Яхши ўйнадик, баъзан аниқлик етишмади. Кун якунида футболчиларимни табриклай оламан.

Эрон футболи ўтган йили ажойиб натижалар кўрсатди. Рақиб финалда ўйнаганини биламиз. Ҳозир кимнинг мусобақада фаворит эканини айта олмайман.

Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга интилдик. Ҳозирча янги футболчилар борлиги сабабли барча жиҳатларда ўсишга эришишимиз керак.

Бу ерда футболни севишади, ўз ватаним ва Ўзбекистонда ҳам шундай. Мухлислар ўз жамоаларини қувватлаши жуда яхши ҳолат”, - дейди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!