Шота Арвеладзе: Рақибга келаси ўйинларда омад тилайман
Хабарингиз бор бундан бироз аввалроқ Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичи доирасидан ўрин олган "Ифтихор" ҳамда "Пахтакор" (0:6) жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "шерлар" устози Шота Арвеладзе ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Рақиб стадиони тайёр бўлмагани сабабли қулай шароитли стадион ва сифатли майдонда футболни ўйнашни хоҳлади. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Чунки футболни биринчи ўринда яхши майдонда ўйнашга интилиш лозим. Про-лига иштирокчиси бўлган ушбу жамоага чемпионат учрашувларида омад тилаб қоламан.
Ўйинга келсак, бугун кўпроқ ўйин амалиёти камроқ футболчиларга ишонч билдирдик. Уларнинг кучини расмий учрашувда текшириб олдик. Ўйин ва натижа қай даражада ҳаракат қилганимизни кўрсатиб турибди.
Фикрлар