Шота Арвеладзе: "Сўғдиёна" стадиони ҳолати ёмон

 

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши кечадиган Суперлига 12-тур беллашувидан аввал фикрлари билан ўртоқлашди.
 
- Рақибимиз яхши шаклланган жамоа. Улар уюшқоқ ҳолда ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишади. Стадионда яхши шароитлар яратилган, аммо майдон ҳолати ёмон деб айтишим мумкин. Шунга қарамай, ўз футболимизни намойиш этишга уринамиз.
 
Бу ерда футболни жуда ёқтиришларини биламан. Ўйлашимча, ишқибозлар стадионга ташриф буюришади. Биз бошқа учрашувларда бўлгани сингари ғалаба қозонишга шайланганмиз, - деди грузиялик мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!