Шоу ёзда МЮдан кетишга қарор қилди
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Люк Шоу жорий мавсум якунлангач жамоасини ўзгартирмоқчи.

Times нашрининг ёзишича 22 ёшли англиялик футболчи ўзининг жамоадаги ҳолатидан норози бўлмоқда. Айниқса, ўтган дам олиш кунлари Англия кубоги чорак финалида "Брайтон"га қарши бўлиб ўтган баҳсда Жозе Моуринью уни биринчи бўлимдан сўнг заҳирага олгани янада ғазаблантирди.

Таъкидлаш лозимки, жорий мавсум асосий таркибга кира олмаётган Шоунинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Шоу бу мавсум премьер-лигада бор йўғи 7та учрашувда майдонга тушган ҳолос.