Шохруз Норхонов: "Сўғдиёна" 7-8 ўринлар учун курашади

"Чемпионат бошида ҳар бир очко учун жон-жаҳдимиз билан курашдик. Лекин бу – футбол. Ҳозир 11-ўринда бўлсак-да, олдинда ҳали 10 та ўйин бор. Биз улардан фойдаланиб 7,8-ўринлар учун курашамиз.

Аслида чемпионат бошида кучли 6 таликка киришни мақсад қилган эдик. Ҳар бир жамоа очколар учун курашди. Биринчи босқичда қила олмаган ишларимизни энди иккинчи босқичда уддалаймиз, деган умиддаман. Ўйда ҳам, сафар ўйинларида ҳам фақат ғалаба учун курашиб, бизга ишонаётган барчани хурсанд қилиш ниятидамиз.

“Қизилқум”га қарши баҳсга жиддий ҳозирлик кўрдик. Мақсадимиз – “Қизилқум”ни мағлуб этиш. Иккинчи босқични биринчи ўйинданоқ ғалаба билан бошлашни мақсад қиляпмиз", - дейди Шохруз Норхонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!