Шу юлдуз кетса, “Манчестер Юнайтед”га яхши бўлади!
“Манчестер Юнайтед” тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи Уэйн Руни ҳозирги жамоа етакчиларидан Поль Погбанинг кетиши кераклигини иддао қилмоқда.
- Ўйлашимча, иш шу даражага етдики, Поль Погба клубни тарк этса, яхши бўлади. Агар Погба ўз виждони олдида ростгўй бўлса, жамоага ўзи истаган даражада фойда келтира олмаганини тан олади. Мен унинг Франция терма жамоасидаги ўйинларини томоша қиламан. У ерда умуман бошқа ўйинчига айланади.
Франция терма жамоасининг ҳар бир учрашувида унинг имкониятлари, қарашлари, ўйинни назорат қилиши яққол кўринади. “Манчестер Юнайтед”да бу хусусиятларнинг бирортасини кўрмайсиз. Ҳозир, клуб хайрлашиши керак бўлган бир нечта футболчилар бор, - деди Уэйн Руни Sky Sports нашрига.
Эслатиб ўтамиз, яқинда 29 ёшли Погба ўзининг “Манчестер Юнайтед”даги фаолиятидан умуман қониқмаганини таъкидлаган эди.
Фикрлар