Шуҳрат Мақсудов: "Қийинчиликларга қарамасдан футболчилар ўз ишини аъло даражада бажардилар"

“Бунёдкор” клуби охирги омадсиз ўйинлардан кейин 15-турда “Металлург”га қарши учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига уч очкони ёздириб қўйди.

“Бунёдкор” бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов мазкур беллашув борасида ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашди.  

- Авваламбор, “Бунёдкор” футболчилари, мухлислари ва ходимларини ғалаба билан чин кўнглимдан табриклайман. Фурсатдан фойдаланиб, футболчиларга катта раҳмат. Ҳозирги пайтдаги қийинчиликларга қарамасдан ўз ишини аъло даражада бажардилар.

Нафақат ўйинчиларимиз, балки клубда ишлаётган барча ходимларга ҳам раҳмат. Шунингдек, бизга шароит яратиб бергани учун АГМК клубига ҳам миннатдорчилик билдираман. Ўйинни ҳамма кўрди, футболчиларимизга эътирозим йўқ.

Тўраев билан боғлиқ вазиятга келсак, мухлисларнинг иши футбол кўриш. Ушбу ҳолада ҳеч нима бўлгани йўқ, бу ўзимизни ишимиз. Лутфулла Тўраев асосий ўйинчиларимиздан бири, жамоамиз сардори. Фақат уни нотўғри тушунган бўлишинглар мумкин, - деди Шуҳрат Мақсудов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!