Шуҳрат Мақсудов: "Тажрибали ўйинчилар камлиги таъсир кўрсатди"

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” (2:1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Ўйин жуда жанговар тарзда ўтди. Шундай бўлиши кутилганди. Ўзим футбол ўйнаб юрган пайтимда ҳам Наманганда ўйин шундай ўтишини билардим. "Навбаҳор"ни ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Фаррух Икромовнинг соғлиғи яхши, Италиянинг Рим шаҳрида операцияни ўтказиб, қайтиб келди. Ўзбекистон футбол ассоциациясига ушбу жарроҳлик амалиётини ўтказишда берган ёрдами учун раҳмат айтаман. Бугун иккинчи бўлимда гол урганимиздан кейин тажрибали футболчиларимиз камлиги таъсир ўтказди, деб ўйлайман. Бу ҳаёт, бу спорт, шундай хатолар сабабли футболчилар ўсишга эришади. Йигитларга раҳмат айтаман. Спортда хатолар учраб туради.

- Худога шукр, молиявий масалалар ҳал бўляпти. Раҳбаримиз футболга жуда қизиқадилар, жамоадан хабар олиб турадилар. Лекин йил бошида футболчи ололмадик, шу боис, асосан академиядан чиққан ёшлар билан ўйин ўтказишга мажбур бўлдик. "Бунёдкор" ўз олдига юқори мақсадлар қўяди, шунинг учун таркибга кучли футболчиларни жалб қилиш керак. Кейинги мавсум энди ҳаммаси яхши бўлади, деган умиддаман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!