Шумахер фаолиятини Америкада давом эттиради

CHERY AUTO

Rahal Letterman Lanigan Racing (RLL) 2026 йилда Американинг IndyCar сериясида иштирок этадиган собиқ Формула-1 пойгачиси германиялик Мик Шумахер билан ҳамкорликни эълон қилди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди. Шумахер 47-рақамда ҳаракат қилади.

Tecno

"Келаси йили Rahal Letterman Lanigan Racing учун IndyCar сериясида бутун мавсум давомида иштирок этишимни тасдиқлашдан мамнунман. "Формула-1" ва чидамлилик пойгаларидаги тажрибам менга ҳамкорликка ёрдам беришига ишончим комил. RLL мени тестларда аъло даражада тайёрлади, биз биргаликда кўп нарсага эриша оламиз", - дея янгиликка изоҳ берди Шумахер.

Маълумот ўрнида, афсонавий Михаэль Шумахернинг ўғли 2021-2022 йилги мавсумларда Фомула-1'даги "Хаас" жамоасида фаолият юритди. "Қироллик пойгалари"дан сўнг, Мик чидамлилик пойгаларида "Альпин" шарафини ҳимоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!